IPEC -9 халқаро анжумани физик электроникага бағишланган тизмили илмий анжуманларнинг давоми ҳисобланади. Аввалги анжуманлар 1995, 1999, 2002, 2005, 2009, 2013 2018 ва 2021- йилларда ўтказилган. Ўтган йиллар давомида анжуман физик электроника соҳаси бўйича асосий форумга айланди, унда илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари, шунингдек, республикамиз ва хорижий мамлакатлар илмий марказлари ва иқтисодиётининг турли тармоқлари вакиллари физик электроникага оид долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Анжуманда физик электроника, материалшунослик, наноматериаллар физикаси ва технологияси, оптика ва лазер физикаси соҳаларида фаолият юритувчи етакчи олимларнинг таклиф этилган тақдимотлари, шунингдек, оғзаки ва постер тақдимотлари тингланади.
Анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси У.А. Арифов номидаги Ион плазма ва лазер технологиялари институти биносида бўлиб ўтади. Институт Тошкент шаҳрининг марказий қисмида жойлашган.
ТАШКИЛОТЧИЛАР
АНЖУМАН МАВЗУЛАРИ
АНЖУМАН РАСМИЙ ТИЛЛАРИ
Инглиз, рус ва ўзбек тиллари
ДАСТУРИЙ ҚЎМИТА
Раис: | |
Ашуров Х.Б. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Раис ўринбосари: | |
Курбанов М.Ш. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Дастурий қўмита аъзолари: | |
Бахрамов С.А. | ЎзР ФА, Тошкент |
Баимова Ю.А. | ИПСМ РФА, Россия |
Джурабекова Ф.Л. | Хельсинки, Финляндия |
Кутлиев У.О. | УрДУ, Урганч |
Мирзаев С.З. | ЎзР ФА, Тошкентп> |
Махманов У.К.п> | <п>ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкентп> | тр>
С.Ниномия | Яманаши унив., Япония | тр>
Никифоров А.И. | ИФП СО РФА, Новосибирск | тр>
Песин Л.А. | ЮУГГПУ, Челябинск | тр>
Пайзиев Ш.Д. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент | тр>
Тураева Н.Н. | Вебстер унив., АҚШ | тр>
Турсунметов К.Е. | ЎзМУ, Тошкент | тр>
Рахманов Г.Т. | ЎзМУ, Тошкент | тр>
Умирзаков Б.Е. | ТДТУ, Тошкент | тр>
Усманов Д.Т. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент | тр>
Халилов У.Б. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент | тр>
Эрвье Ю.Ю. | Томск, Россия Федерацияси | тр>
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА
Раис: | |
Ашуров Х.Б. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Раис ўринбосари: | |
Курбанов М.Ш. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Котиб: | |
Усманов Д.Т. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Дастурий қўмита аъзолари: | |
Адилов М.М. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Ахмеджанов Ф.Р. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Исаханов З.А. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Исхакова С.С. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Ғофурова М.М. | ЎзР ФА, Тошкент |
Махманов У.К. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент |
Кувондиков В.О. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент | тр>
Шаймарданов З.Ш. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент | тр>
Салимбаев А.М. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент | тр>
Юсупов М.С. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент | тр>
Ядгаров Э.Дж. | ЎзР ФА ИПЛТИ, Тошкент | тр>
ТЕЗИС МАЪРУЗАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАҚДИМ ҚИЛИШ
Анжуман иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш шакли ва тезислар 2024-йил 10-сентябргача анжуман веб-сайти орқали (ёки электрон почта орқали) юборилиши керак.
Анжуманда иштирок этиш учун http://ipec-9.iplt.uz веб-сайтида ҳар бир конференция иштирокчиси учун рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдириш ва тезис материалларини юклаш керак.
ТЕЗИСЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Тезислар ҳажми А4 форматида 1 ёки 2 тўлиқ саҳифа, шу жумладан матнга киритилган расм ва жадваллар бўлиши мумкин. Саҳифа ҳошиялари: юқори ва пастки - 2 см, чап - 3 см, ўнг - 1,5 см; интервал – 1.
Постер тақдимотлари 90 см х 90 см ўлчамдаги стендларда тақдим этилади ва уларни ихтиёрий тарзда тайёрлаш мумкин.
АНЖУМАН ИШЛАРИНИ ЧОП ЭТИШ
Анжуман маърузалар тўплами анжуман санасига қадар электрон тарзда чоп этилиб, анжуман сайтига юкланади.
АНЖУМАН БАДАЛИ
Анжуман иши якунлари бўйича дастурий қўмита томонидан танлаб олинган 15 та илмий маъруза асосидаги мақолалар “Ўзбекистон Физика Журнали” сонларининг бирида чоп этилади.
Анжуман ишида қатнашиш учун ҳар бир иштирокчи ва маърузачи 2024-йил 10-сентябргача анжуман бадалини қуйида кўрсатилган ҳисоб рақамларига ўтказиши керак (Бадал шу муддатгача ўтказилмаса, тезис анжуман ишига қабул қилинмайди). Бадал- 100 000 сўм.
Ҳисоб варақа: 400110860262697015100043002
МУҲИМ САНАЛАР
• Рўйхатдан ўтиш муддати: 2024-йил 1-сентябргача.
• Тезисларни юклаш муддати: 2024-йил 10- сентябргача.
• Тезисларни қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома (анжуман сайтига юкланади).
• Бадалларни тўлаш муддати: 2024-йил 10- сентябргача.
АНЖУМАН ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ
У.А. Арифов номидаги Ион плазма ва лазер технологиялари институти, Дўрмон йули 33, 100125, Тошкент, Ўзбекистан.
Факс/тел.: +998 (71) 262 32 54; e-mail: info@iplt.uz
Веб-сайт: http://ipec-9.iplt.uz
Усманов Д.Т. e-mail: usmanov@iplt.uz
ТУРАР ЖОЙ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ
Тошкент шаҳрида жуда кўплаб замонавий ва шинам меҳмонхоналар жойлашган. Ташкилий қўмита Тошкент шаҳрида жойлашган меҳмонхонлардан жой брон қилишда кўмаклашиши мумкин.